Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер универcитетида докторантурага қабул

Uncategorised Курилди: 1720

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер универcитетида олий таълимдан кейинги таълим мактаби ташкил этилди. Шу муносабат билан 2021 йил учун таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) кундузги бўлимида ҳамда мустақил изланувчилик асосида ўқиш ва илмий тадқиқот олиб бориш учун қуйидаги икки ихтисослик бўйича талабгорлар саралаб олинади:

08.00.13 – Менежмент

08.00.06 – Эконометрика ва статистика

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига кириш ва ўқиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 22 май 304-сон Қарори ҳамда “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 19 июль 606-сон Қарори асосида ташкил этилади.

Таянч докторантура ва докторантурада ўқиш икки шаклда ташкил этилади:

  1. Грант асосида - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ёки университет маблағлари ҳисобидан.
  2. Тўлов-контракт асосида.

Таянч докторантура ва докторантурада ўқиш учун хужжатлар университет қабул комиссияcи томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда қабул қилинади. http://phdadmission.wiut.uz/.

Хар бир номзод Инновацион ривожланиш вазирлиги онлайн қабул тизимидан хам юқорида келтирилган муддатда рўйхатдан ўтишлари талаб этилади http://phd.mininnovation.uz/.

Мустақил изланувчиликка ҳужжатлар бир йилда тўрт марта қабул қилинади.

Таянч докторантура ва докторантура бўйича қўшимча маълумотлар ушбу хаволадан http://science.wiut.uz/uz/ олишингиз ёки Нилуфар Рашитовага электрон почта Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. ёки телефон +998712387415 орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Нашр этиш