ТХВУ “Менежмент” ихтисослиги бўйича Илмий Кенгаш

2019 йил 27 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университетида (ТХВУ) Илмий кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур Илмий кенгаш маҳаллий олий таълим муассасалари ва ташкилотлар изланувчилари 08.00.13 – “Менежмент” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражасини олишда диссертацияларни ҳимоя қилиш учун платформа ҳисобланади.

ТХВУ Илмий Кенгаши 2019 йил 29 июнда Олий Aттестация Комиссияси томонидан 08.00.13 – «Менежмент» ихтисослиги бўйича тасдиқланган.

2002 йилда ташкил этилгандан бери ТХВУ олимлари ва талабалари Ўзбекистон, Ўрта Осиё ва бутун дунё муаммоларини ўрганиш асносида  илмий тадқиқот ишларини жадал равишда олиб боришмоқда. Сўнгги пайтларда давлатимизда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотлар давлат ва хусусий сектор миқёсида аниқ тадқиқот натижаларига асосланган қарорлар қабул қилиш заруриятини оширмоқда. Ўзбекистон таълим тизимида ва меҳнат бозорида фан доктори ҳамда фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлган тадқиқотчилар ва олий маълумотли мутахассисларга бўлган юқори талабдан келиб чиқиб, илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш ташкил этилди.

Илмий кенгаш биринчи йиғилишида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

  • Ўзбекистонда олий ўқув юртидан кейинги таълимни янада ривожлантириш чоралари
  • Олий таълимдан кейинги таълимнинг ривожланиши ва халқаро тадқиқот стандартларини ишлаб чиқиш учун глобаллашув ва глобал фан тили сифатида инглиз тилининг аҳамияти
  • Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар фаолияти
  • Замонавий иқтисодий фанлар назариялари ва усулларига мувофиқ Менежмент фанини ривожлантириш
  • Олий Aттестация Комиссияси билан ҳамкорлик
  • Олий ўқув юртидан кейинги таълимни ривожлантириш учун маҳаллий ва халқаро хамкорлар билан илмий алоқаларни мустахкамлаш

Нашр этиш   E-mail