Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер универcитетида олий таълимдан кейинги таълим мактаби ташкил этилди. Шу муносабат билан 2021 йил январдан бошлаб таянч докторантура ва докторантура кундузги бўлимида ҳамда мустақил изланувчилик асосида ўқиш ва илмий тадқиқот олиб бориш учун қуйидаги икки ихтисослик бўйича талабгорлар саралаб олинади:

08.00.13 – Менежмент

08.00.06 – Эконометрика ва статистика

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига кириш ва ўқиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 22 май, 304-сон Қарори асосида ташкил этилади.

Таянч докторантура ва докторантурада ўқиш икки шаклда ташкил этилади:

  • Грант асосида - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ёки университет маблағлари ҳисобидан.
  • Тўлов-контракт асосида.

Таянч докторантура ва докторантурада ўқиш учун хужжатлар университет қабул комиссияcи томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда қабул қилинади. Мустақил изланувчиликка ҳужжатлар бир йилда тўрт марта қабул қилинади.

Таянч докторантура ва докторантура бўйича саволлар билан Нилуфар Рашитовага мурожаат қилишингиз мумкин: электрон почта манзили: nrashitova@wiut.uz, телефон: +998712387415.

Қабул жараёни ва ўқиш бўйича талаблар

Номзодларга талаблар

Таянч докторантурага (PhD) кирувчилар учун*:

  • магистр даражаси ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги дипломга эга бўлиш;
  • фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган муайян илмий натижаларга, шу жумладан, илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида битта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарларда, тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш;
  • *мустақил изланувчилик учун икки йилдан кам бўлмаган илмий-педагогик стажга ёки аниқ илмий ютуққа (ихтирога патент ёки муаллифлик гувоҳномаси) эга бўлиш (асосий талабга қўшимча).

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқишга қўйиладиган талаблар

Ўқишнинг биринчи йилида:
  • диссертация мавзуси бўйича тасдиқланган шахсий режа тузади;
  • ихтисослик бўйича назарий-методологик дастурни тузади;
  • ОАК рўйхатида кўрсатилган тармоқ илмий журналларида диссертация мавзуси бўйича камида битта илмий мақоланинг чоп этади;
  • илмий конференцияда диссертация мавзуси бўйича маъруза билан иштирок этади;
  • диссертация мавзуси бўйича таҳлилий умумлаштирувчи маълумотлар бўйича изланишлар олиб боради;
  • университет семинарида диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи маълумот натижалари бўйича маъруза қилади;