Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер универcитетида олий таълимдан кейинги таълим мактаби ташкил этилди. Шу муносабат билан 2021 йил январдан бошлаб докторантура кундузги бўлимида ҳамда мустақил изланувчилик асосида ўқиш ва илмий тадқиқот олиб бориш учун қуйидаги икки ихтисослик бўйича талабгорлар саралаб олинади:

08.00.13 – Менежмент

08.00.06 – Эконометрика ва статистика

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига кириш ва ўқиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 22 май, 304-сон Қарори асосида ташкил этилади.

Докторантурада ўқиш икки шаклда ташкил этилади:

  • Грант асосида - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ёки университет маблағлари ҳисобидан.
  • Тўлов-контракт асосида.

Докторантурада ўқиш учун хужжатлар университет қабул комиссияcи томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда қабул қилинади. Мустақил изланувчиликка ҳужжатлар бир йилда тўрт марта қабул қилинади.

Докторантура бўйича саволлар билан Нилуфар Рашитовага мурожаат қилишингиз мумкин: электрон почта манзили: nrashitova@wiut.uz, телефон: +998712387415.

Қабул жараёни ва ўқиш бўйича талаблар

Номзодларга талаблар

Докторантурага (DSc) кирувчилар учун:

  • фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган илмий даражага эга бўлиш;
  • фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқишга қўйиладиган талаблар

Ўқишнинг биринчи йилида:
  • диссертация мавзуси бўйича тасдиқланган шахсий режа тузади;
  • диссертациянинг биринчи ва иккинчи бобларини тайёрлайди;
  • диссертация мавзуси бўйича ОАК рўйхатида кўрсатилган журналларда камида учта илмий мақола чоп этади;
  • диссертация мавзуси бўйича республика ва халқаро илмий конференциялар материалларида камида битта маъруза тезиси чоп этади;
  • диссертация мавзуси бўйича илмий конференция ёки семинарда маъруза билан иштирок этади;
  • диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ тайёрлайди;
  • диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ натижалари бўйича семинарда маъруза қилади;