Мақсад ва вазифалар
2002-йилда ташкил этилгандан буён, Тошкент шаҳридаги Вестминстер халқаро университети олимлари ва талабалари Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб олиб борилаётган илмий тадқиқотларга жалб қилинган. Сўнгги пайтларда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотлар давлат ва хусусий сектор миқёсида аниқ тадқиқот натижаларига асосланган қарорлар қабул қилиш заруриятини оширмоқда.
Ўзбекистон таълим тизимида ва меҳнат бозорида фан доктори ҳамда фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлган тадқиқотчилар ва олий маълумотли мутахассисларга бўлган юқори талабдан келиб чиқиб, илмий даражалар берувчи Илмий кенгашни ташкил этди.
Докторантурага қабул
ТХВУда олий таълимдан кейинги таълим мактаби ташкил этилди. 2021 йил учун таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) кундузги бўлимида, ҳамда мустақил изланувчилик асосида ўқиш ва илмий тадқиқот олиб бориш учун талабгорлар саралаб олинади.
ТХВУ “Менежмент” ихтисослиги бўйича Илмий Кенгаш
2019 йил 27 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университетида (ТХВУ) Илмий кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
PhD ва DSc дастурлари
Биз биланбоғланиш
Иш вақти
Душанба - жума
Соат 9:00 дан 18:00 гача
(тушлик 13:00-14:00)
Телефонлар:
Илмий тадқиқот бўлими
E-mail:
research@wiut.uz