Илмий кенгашнинг биринчи семинари

Олий таълим тизимидаги ислоҳотлар ва Ўзбекистоннинг юқори малакали мутахассисларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети (ТХВУ) илмий кенгашни ташкил этилди. ТХВУ Илмий Кенгаши (29.06.2019.I.85.01) - бу маҳаллий университетлардан номзодлар “Менежмент” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори ёки фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертацияларини ҳимоя қилишлари мумкин бўлган платформадир. Илмий кенгаш фаолияти Олий Aттестация Комиссияси томонидан 2019 йил 29 июнда тасдиқланган.

Илмий кенгашнинг биринчи илмий семинари 2019 йил 27 ноябрь куни ТХВУда бўлиб ўтди.

Сана: 2019 йил 27 ноябрь

Вақти: соат 17-00

Ўтказилиш жойи: Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университети, IB биноси 110 хона

Изланувчи: Гафуров Aнвар Базарбаевич

Диссертация мавзуси: "Кўмир саноати корпоратив бошқарувида ахборотлаштириш тизимини такомиллаштириш"

Илмий раҳбар: проф. Иминов Одилжон Каримович

Институт: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси

Илмий изланиш йўналиши: Менежмент (08.00.13)

Илмий кенгаш (ёки илмий семинар) тўғрисида кўпроқ маълумот олиш учун Фарҳод Каримов (Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак., +998712387428) ёки Нилуфар Рашитова (Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак., +998712387415) билан боғланишингиз мумкин.


Нашр этиш   E-mail