2002 йилда ташкил этилгандан буён, Тошкент шаҳридаги Вестминстер халқаро университети олимлари ва талабалари Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб олиб борилаётган илмий тадқиқотларга жалб қилинган. Сўнгги пайтларда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотлар давлат ва хусусий сектор миқёсида аниқ тадқиқот натижаларига асосланган қарорлар қабул қилиш заруриятини оширмоқда.
Ўзбекистон таълим тизимида ва меҳнат бозорида фан доктори ҳамда фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлган тадқиқотчилар ва олий маълумотли мутахассисларга бўлган юқори талабдан келиб чиқиб, илмий даражалар берувчи Илмий кенгашни ташкил этди.
Илмий кенгаш Олий аттестация комиссияси томонидан 2019 йил 29 июлда DSc 29.06.2019.I.85.01 рақами билан тасдиқланган бўлиб, маҳаллий олий таълим муассасалари ва ташкилотлар изланувчилари 08.00.13 – “Менежмент” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражасини олишда диссертацияларни ҳимоя қилиш учун платформа ҳисобланади.
Изланувчилар томонидан ариза топшириш ва ҳимоя жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилади. Изланувчилар диссертациянинг ёзилган тилидан келиб чиқиб ўзбек, рус ёки инглиз тилида ҳимоя қилишлари мумкин.
Номзодлар ўз тадқиқотлари натижаларини энг аввало Илмий кенгаш қошида фаолият юритаётган ишчи гуруҳи давлат ташкилотлари ва хусусий секторнинг ҳамда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари етакчи мутахассисларидан иборат Илмий семинарда баён этишлари лозим. Номзодлар ишчи гуруҳ ва оппонентлар билдирган фикрлар, тақризларга асосланиб ҳимояга тавсия этилади.